Бош саҳифа

“Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси 1996 йилда, Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ташкил топган. Шу йили жамғарманинг шаҳар ва вилоятлардаги бўлимлари ҳам иш бошлади. Жамғарманинг Хоразм вилоят бўлими нодавлат-нотижорат ташкилот сифатида яратилиб, унинг асосий вазифаси Ўзбекистон миллий маданиятини, халқ ижодиётини, яқин ва эски тарихини ўрганиш ва тарғиб этиш, ёшлар онгида Ватан ҳақида холис тушунчаларни шакллантиришга қаратилган.

Маскур сайт саҳифаларида “Олтин мерос” халқаро-ҳайрия жамғармасининг Хоразм вилоят бўлимининг сайи-ҳаракатлари тўғрисида, жамғарма раиси ўлкашунос тадқиқотчи Комил Нуржонов ижоди ҳақида батафсил маълумотлар беришга ҳаракат қиламиз.

Жамғарма ҳодимлари ўтган давр мобайнида талайгина ишларни амалга оширдилар. Шулардан бири жамғарма қошида ташкил қилинган тарих ва ўлкашунослик музейидир. Музей, жамғарма учун вилоят ҳокимияти тарафидан ажратилган 10 хонали бинода жойлашган бўлиб, манзили Урганч шаҳридаги “Авесто” мажмуъаси амфитеатори. Музейнинг ҳар бир хонаси алоҳида мавзуга бағишланган бўлиб уларнинг номлари: “Археология”, “Этнография”, “Авесто ва Хоразм”, “Санъат арбоблари”, “Суръатлар галлереяси”, ва ҳ.к.з.

Жамғарманинг бевосита иштироки ва ёрдами билан вилоят туманларида ўндан зиёд тарихий, ўлкашунослик, буюк алломалар ижодига бағишланган музейлар ташкил этилган.

1991-2009 йилларда жамғарма фаоллари ўлкашунослик ва тарихимизга бағишланган ўнлаб мақола ва рисолалар, мавсумий нашрларда ва китоб шаклида чиқарилган.

Хоразм воҳасининг қадимий қалъалари сир-синоатларини ўрганиб чиқиш учун илмий-амалий экспедициялар ташкил қилинган. Жумладан “Хазорасп-2700”, “Авесто изидан”, “Буюк ипак йўли”, “Вулқонлар қолдиғи” каби экспедиция топилмалари музейимизда намоийш этилади. Ушбу экспедициялар тавсилотларини ва фото-хужжатларини сайт саҳифаларида жойлаштиришга ҳаракат қиламиз.

Жамғармамиз ташаббуси билан қадимий аждодларимизнинг зардуштийлик –  оташпарастликнинг пайдо бўлиш давридаги турмуш тарзи ва ҳаёти тўғрисида 2-қисмли илмий-оммабоп фильм яратилган.

Бу фаолият ва сайи-ҳарактлар тўғрисида сайтимиз саҳифаларида батавсил маълумотлар бериб боришга ҳаракат қиламиз.

«Бизнинг Ўлкамиз» номли бўлимда Хоразм воҳаси тўғрисида маълумотлар, унинг географияси, қадимий ва янги тарихи, халқ ижодиёти тўғрисида ҳикоя қиламиз.

«Музей» бўлимида – воҳадан топилган 4-5 минг, ҳатто миллион йиллик, экспонатлар тўғрисида, уларнинг қай тарзда топилганлиги ва музейдан жой олганлиги тўғрисида ҳикоя қиламиз ва фото-суръатлар жойлаштирамиз.

«Нашриётлар» бўлимида – жамғарман томонидан нашр этилган маъқола, рисола ва китоблар тўғрисида сўз юритилади ва улардан айримларининг электрон версиялари жойлаштирилади. Хоразмнинг жаҳон цивилизацияси тарихидаги ўрни ашёвий далиллар билан изоҳланади.

Оставить комментарий

Вы можете использовать эти теги : <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>